Ўшда Боткендаги сўнгги қуролли можаро туфайли шаҳар куни нишонланмайди

246

Қирғиз-тожик чегарасида сўнгги қуролли тўқнашув туфайли Ўш шаҳри куни нишонланмайди. Бу ҳақда мэриянинг  матбуот хизмати хабар берди.

Мэриядан бундан ташқари, бир қатор байрам тадбирлари ва тантаналарини нишонлаш ҳам тўхтатилганини таъкидлади.

Ўш шаҳри куни 2000-йилдан буён 5 октябрь куни нишонланади. Бу йил шаҳар 3022 ёшга тўлади.

Ўтган йили мэрия  шаҳарнинг 3021 йиллигини катта дабдаба билан нишонлаган. Шаҳар ҳукумати  тадбирга  1 миллион 770 минг сом маблағ сарфлаган.

Чегарадаги қуролли можаро

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма 14-сентябрь куни бошланган. 16 сентябрда эса вазият ёмонлашди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонини босқинчилик ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томони эса «эскалация»да Қирғизистонни айблади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можародан жабр кўрган Қирғизистон фуқаролари сони 198 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, қуролли тўқнашувда 62 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори тахминан 1,5 миллиард сомни ташкил қилган.

Муаллиф:Бакай Алмаз