Солиқ хизмати солиқ тўламай уйини ижарага бераётганлар ҳақида маълумот беришга чақирди

206

Давлат солиқ хизмати (ДСХ) фуқароларни солиқ тўламай туриб, уйини ижарага бераётганлар ҳақида  хабардор қилиб туришга чақирди. Бу ҳақда ДСХ матбуот хизмати хабар берди.

ДСХдан ўз квартиралари ёки уйларини ижарага берган хусусий шахслар солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўлашлари кераклигини билдиришди.

«Кўчмас мулк эгаси солиқ тўлаш усулини мустақил танлайди. Солиқлар патент, ягона солиқ (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими) ёки умумий солиқ режими асосида тўланиши мумкин. Шу муносабат билан Давлат солиқ хизмати мулкни ижарага берувчи фуқароларни ўзларининг солиқ мажбуриятларини бажаришга ва тегишли солиқларни тўлашга чақиради», — дея мурожаат қилди солиқ хизмати.

ДСХ фуқароларни солиқ тўламасдан уй-жойини ижарага берганлар ҳақида хабардор қилишга чақирди:

  • (0312) 613189 — алоқа телефони орқали;
  • (0779) 613189 — Whatsapp рақами орқали;
  • 116 — тезкор алоқа рақами ёки

ҳудудий солиқ органларига мурожаат қилиш орқали.

Солиқ хизмати томонидан солиқ тўламаган тақдирда хонадонни ижарага берган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъкидладилар. Шунингдек, Солиқ хизмати уларнинг уй-жой ижараси нархини тартибга солиш ваколатига эга эмаслигини қўшимча қилди.

Россияда сафарбарлик ва уй-жой ижараси нархининг ошиши

Россияда сафарбарлик эълон қилингани ҳақидаги илк хабар тарқала бошлагач, бир ҳафта ичида  Бишкекдаги квартираларнинг ижараси қимматлашди. Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ижара ҳақининг ошиши урушдан қочиб Россияни тарк этган эркакларнинг оммавий оқими билан боғлиқ.

Ўтган ҳафтада мамлакатга қанча россияликнинг киргани ҳақида расмийлар ҳали маълумот бермади. Аммо  Рақамли ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг саккиз ойи давомида Қирғизистонда 170 мингга яқин россиялик рўйхатдан ўтганини «Клооп»га  маълум қилди.

Аввалроқ, кўчмас мулк бозорида ишлаганлар сўнгги ҳафтада Бишкекдаги квартираларнинг ижара нархи тахминан 33 фоизга ошгани, ижара ҳақи эса ўсишда давом этишини «Клооп» айтган эди.

Баъзи уй эгалари талаб юқори бўлаётганидан фойдаланишга қарор қилишган.

Депутат Дастан Бекешев 29-сентябрь куни хонадонлар нархи ошиши ҳақида ўз фикрини билдирди. У квартираларга рейд қилишни таклиф қилди.

«Агар квартирани ижарага берувчилар солиқ тўласа, улар шартнома тузади. Кейин Иван келиб: Миктибекни чиқар, мен сенга кўпроқ пул тўлайман, деган ҳолатлар оз бўлади », — дейди халқ вакили.