Қирғизистон Жаҳон кўчманчилар ўйинларида 58 та медални қўлга киритди

236

Қирғизистон Жаҳон кўчманчилар ўйинларида 58 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

Бошқармадан  қўлга киритилган медалларнинг 16 таси олтин, 17 таси кумуш ва 25 таси бронзадир. Қирғизистонлик спортчилар жами спортнинг 14 тури бўйича иштирок этишди.

Кўпкари ва кўкпар

Қирғизистоннинг кўпкари терма жамоаси Жаҳон кўчманчилар ўйинлари финалида ғалаба қозонди. Финалда Қирғизистон терма жамоаси қозоғистонлик ўйинчиларни  5:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо кўкпар турнирида Қозоғистон терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари ва кўкпа мусобақалари алоҳида ўтказилмоқда.

Кураш

Қирғизистонлик полвонлар кураш бўйича 19 та медални қўлга киритди. Курашнинг бу тури эркин ва классикка бўлинади. Қирғизистон терма жамоаси эркин кураш бўйича 10, классик кураш бўйича 9 медални қўлга киритди.

Курашнинг бошқа турлари

Қирғизистон бундан ташқари  курашнинг яна 8 турида қатнашиб, 19 та медални қўлга киритди.

Таёқ тортиш

Қирғизистоннинг  мас-рестлинг бўйича турма жамоаси олти медалнинг эгаси бўлди: 3 олтин, бир кумуш ва иккита бронза.

Камондан отиш

Камонда отиш бўйича Қирғизистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якка ва жамоа турида ўтди.

Эркаклар орасидаги якка мусобақада  биринчи ўринни Туркия спортчиси Огуз Окчу эгалласа, аёллар орасидаги якка беллашувда монголиялик спортчи Баярма Сере биринчи ўринни қўлга киритди.

Бошқармадан тўғуз қўрғол ва қирғиз кураши бўйича ҳам мусобақалар ўтказилганини қўшимча қилишди.

Тўртинчи Жаҳон кўчманчилари ўйинлари 2-октябрда якунланди. Унда  102 давлатдан уч миндан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақаларга Қирғизистон номидан 148 спортчи қатнашди.