«Қирғизнинг патриотлари рози бўлади». Атазов мамлакатни қуроллантириш учун солиқ киритишни таклиф этди

236

3 октябрда Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар ва мудофаа қўмитаси йиғилишида депутат Шайлообек Атазов қирғиз армиясини қуроллантириш учун фуқаролар ойлигидан 200 сомдан олишни таклиф этди.

«Агар 18 ёшдан юқори, ишлаётган фуқаролар ҳар ойда ҳарбий техникани олиш учун ҳар бир ойлигидан 200 сомдан бериб турса, 1 млн одам ишласа ойига 200 млн сомдан тушиб турар экан. Шуни беш йил киритиб туриш керак. [..] Бунга ҳар бир қирғизнинг ватанпарвари ойлигидан 200 сомдан бериб туришга рози бўладику деб ўйлайман», — деб таклиф киритди Атазов.

Атазов Қирғизистонда яшаган ҳар бир миллат вакили ҳарбийда хизмат қилиши керак деб ҳисоблайди.

Йиғилишида депутатлар мобилизация, ҳарбий ва муқобил хизматлар ҳамда чегара ваколатли вакиллари тўғрисидаги қонунларга тавсия этилган ўзгартиришларни кўриб чиқишмоқда.

Қонун лойиҳасида Боткен ва Ўш вилоятларининг чегарага яқин жойлашган туманларига давлат чегарасини ҳимоя қилиши учун ўқотар қурол сотиб олишга, олиб юришга ва фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилди. Ҳужжатда давлат чегарани муҳофаза қилиш ва қўриқлаш вақтида ҳарбийга чақирилиши мумкин бўлган барча тоифадаги шахсларнинг ёш чегарасини олиб ташлаш тавсия этилди

Депутат Марлен Мататалиев чегарага яқин туманларга қилган иш сафарида маҳаллий аҳоли ўртасидаги низо вақтида чегарага яқин туманларни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирган фуқароларни учратганини айтди.

«Агар керак бўлса, ёш тоифасини олиб ташлашни таклиф қиламиз. У ерда овчилар бор эди. Катта тажриба ва ҳарбий тайёргарлик бор, лекин ёши унчалик тўғри келмайди. Чунки бизда ёш чегараси бор. 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳеч қандай сафарбарликка дуч келмайдилар. Аммо Боткен ва Ўш вилоятларининг чегарага яқин туманларида, Боткен, Чўн-Олой ва Олой туманларида керак бўлса, ёш тоифасини олиб ташлаш ниятидамиз. Ўша ерда 60-65 ёшли, лекин жуда кучли овчилар бор экан. Биз уларнинг барчасига имконият бермоқчимиз», — дея тушунтирди Маматалиев.

Якунида депутатлар қўмита йиғилишида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар, айримлари эса навбатдаги мажлисни ёпиқ тартибда ўтказишни таклиф қилдилар.

Муллиф: Зулайка Эркимбаева