Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев лавозимидан озод этилди

217

Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент маъмуриятидан билдиришди.

Таалайбек Ибраев эса энергетика вазири вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди.

13-сентябрда Бош прокуратура Бекмурзаевга иккита жиноят иши қўзғалгани аниқ бўлган.

Унда 2021-2022-йиллари Бекмурзаев тегишли тармоқда  «қобилиятсиз ходимлар» давлат  бюджети ҳисобидан Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат сафарига юборган, натижада давлатга  1 млн сом зарар келгани айтилган.

Бундан ташқари Бош прокуратурадан Бекмурзаев «Теплые ключи» соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуаси иншоотларини  капитал таъмирлашга умумий 15 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани айтилган.

Бекмурзаевнинг ўзи «жиноят ишлари менинг номимни қоралаш учун қўзғалган» деб билдирган.

14-сентябрда у тергов мавсумига  энергетика вазири хизматидан вақтинча четлатилган. Унинг вазифасини бажариш унинг ўринбосари Таалайбек Ибраевга вақтинча юкланган.

Муаллиф: Бакай Алмаз