Транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев лавозимидан четлатилди

245
Эркинбек Осоев

Транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев хизматидан бўшатилди. Бу ҳақда 3-октябрда президент администрациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Осоев хизматдан кетиш ҳақида ўзи ариза берган. Унинг ўрнига вазирнинг вазифасини бошқарувчи бўлиб Тилек Текебаев тайинланди.

Осоев хизматга 2021-йили вазирлар маҳкамасининг янги таркибида келган. 19-августда президент Садир Жапаров берилган топшириқларни бажармагани учун Осоевга ҳайфсан эълон қилган.