Айжигитов: №42 протокол Боткен вилоятининг ярмини бой бериш таҳдидини кафолатайди

277

Депутат Султанбай Айжигитов Жогорку Кенеш йиғилишида қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлашиши мумкинлигини айтди.

Депутат ўз баёнотини №42 протокол имзоланиши шароитини айтиб ўтди, унга кўра, ҳар икки давлат «ҳар доим низога олиб келадиган» чегара постларини олган.

Халқ вакили бунгача Қирғизистон Ворух анклави билан Тожикистон ўртасидаги участкага иккита чегара пости ўрнатганини эслатиб ўтди. Улардан бири, депутатнинг сўзларига кўра, 2019-йилда, иккинчиси -  икки давлат МХДҚ раҳбарлари  томонидан охирги имзоланган протоколдан олинган.

Парламент депутати  Тожикистон ва Ворух ўртасидаги ердан «Дача» постини олиб ташлаш қарори Боткен вилоятининг ярмини анклавга айлантириш, қолган ярмини бой бериш хавфига олиб келади деб ҳисоблайди.

Депутат «Тамдиқ» ва  «Булоқ-Боши»  чегара постлари Қирғизистон ўрмонлари билан яйловлари ҳимоя қилиб келганини қўшимча қилди. Энди бу жойлар ҳужумдан ҳимояланмай қолган.

Айжигитов «Катта-Туз» чегара пости  нефть ва зангори олов бор ҳудудларни ҳимоя қилиб келганини ҳам таъкидлади. Энди улар ҳам ҳужум остида қолиш ҳавфида турибди.

«Постларнинг ҳаммаси олинди. Бу постлар ҳозирги ҳарбий урушларнинг манбаи ҳисобланаркан. Яна, агар биз уларни [постларни] олиб ташласак, манба йўқолади ва тинчлик ҳукм сураркан. Бу ерда қаттиқ адашяпмиз. Бундай юзаки, содда ва амалий таҳлил. Ва аслида, низолар манбаи бошқа жойда. Бу Тожикистон расмийларининг расмий сиёсатида содир бўлмоқда», — деди депутат.

Халқ вакили чегара можароси ва унинг оқибатларини тугатиш ҳақидаги протокол тинчликка олиб келмайди, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Айжигитов қирғиз-тожик чегараси бўйича  барча протоколлар Тожикистон томонидан ҳарбий тажовуз таҳдиди остида имзоланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Можарони тўхтатиш  тўғрисидаги протокол

25-сентябрь куни Қирғизистон билан Тожикистон чегарадаги можарони тўхтатиш ва унинг оқибатлари тўғрисида протокол имзоланган эди. Ҳужжат 14-17 сентябрь кунлари чегарадаги қуролли можародан кейин имзоланган.

Протоколга кўра, ҳар икки томон «доим тўқнашувга олиб келадиган» тўртта чегара постини олган.

Масалан, МХДҚ  раҳбари Камчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони «Тамдиқ» заставасини, «Булоқбоши», «Катта-Туз» ва  «Дача»  постларини тўлиқ олиб консервация қилади. Тожикистон томони эса ўз навбатида «Бедак» заставасини, «Кех», «Қароқчиқум» ва «Шаршене» постларини олади.

Кейинроқ МХДҚ матбуот хизмати қабул қилинган протокол вақтинчалик эканлигини, у қирғиз-тожик чегарасида демаркация ва делимитация жараёнлари тўлиқ якунланганидан кейин кучга киришини тушунтирди. Протоколда қайд этилган участкаларда  эса, қўмита таъкидлаганидек, икки давлатнинг мобил чегара отрядлари қўриқлаш ишларини олиб бормоқда.

Чегара постларини олиб ташлаш тўғрисидаги қарор жамиятда катта резонанс уйғотди, Ташиевга нисбатан танқидларни кучайтирди. Бироқ МХДҚ бошлиғи протоколни имзолашдан аввал чегара яқинидаги Оқ-Сой қишлоғи аҳолиси билан маслаҳатлашиб, «халқнинг барча талаблари бажарилган» деб ишонтирди.

Боткен вилоятининг чегарадош туманлари аҳолиси икки кун давомида митинг ўтказиб, имзоланган протоколларни бекор қилишни талаб қилишди.