Чегарада қуролли можаро. Депутат Самийкожо махсус хизмат ишини танқид қилди

288

Депутат Мирлан Самийкожо махсус хизмат қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув вақтида ишини танқид қилди. Бу ҳақда у 28 сентябрь куни парламент йиғилишида маълум қилди.

«Кеча Боткенда бепарволик, лоқайдлик туфайли ўққа учган навқироқ умрларга [...] бўтадай бўзлаётган оналарнинг кўз ёшларига албатда жавоб берилиши керак. [...] Чаржайит иш олиб борган разведка ишларининг муваффақиятсизлиги учун ким жавобгар? Ёки бу бизнинг мамлакатимизда шунчаки "тўшак разведкаси", "жосуслик" ва "контрабанда разведка" ишлаб қолдими? Давлат хавфсизлигини ўз кекирдагимизмас, ўз ҳаётимиздан устун қўйишимиз керак эди. Парламент ўз вазифасини бажариб, ҳарбий ҳолатимизни мустаҳкамлаш ва олдини олиш учун катта маблағ ажратиб берган. Ўша  маблағларнинг манзили қаерда? Эффектив, самарали ёки самарасиз ишлатилгани бўйича  ҳозирча ҳеч ким жавоб бермади. Буларнинг барчасига ким жавобгар?» — деб сўради депутат.

Депутат ўз нутқида қўшимча халқ президент бошқарув шаклини ҳамма учун президент жавобгар бўлади деган умидда  танлаганини қўшимча қилди. Унга кўра, Қирғизистон фуқаролари ҳар бир саволга жавоб олишлари керак.

«Садир Нургожоевич, ҳақиқат аччиқ бўлади, сабр қилинглар. [...] Биз ярани яшириб уни даволай олмаймиз. Касалликни яширсанг, ўлим ошкор қилади, дейдилар қирғизларда. Халқ бизни ёпиқ йиғилишлар, ёпиқ эшиклар ортида ярмарка қилсин деб овоз бермаган, фикрларимиз очиқ айтилиб, овозимиз тўғри етиб борсин деб овоз берган.  Ҳа,  давлат сирлари, махфийликни сақлашни биламиз. Ҳозир ҳам буни ошкор қилганимиз йўқ. Аммо кечаги воқеаларни қандай яширамиз? Чунки улар кўрларга кўз битгандай кўриниб, соқовга тил битгандай гапирмоқда, дунё ҳамжамиятида. Халқ ҳамма нарсани билади, гарчи кўз қорачиғидан ўтган ўққа қуролсиз кўкракларини қалқон қилганини сир тутсак ҳам, чегарада қўрғон бўлган одамларнинг кўзини боғлаб, оғзини боса оламизми? » — деб сўради депутат.

Чегарада қуролли можаро

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 сентябрь куни берган маълумотларига кўра, камида 62 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томони қуролли тўқнашув вақтида тахминан 1,5 миллиард сомлик моддий зарар кўрган.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «Тожикистон томони сўнгги йиллар ва кунлардаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни ҳужжатли далиллари бор»лигини таъкидлаган.

Тожик томони можаронинг кучайишида Қирғизистонни айблаб, «қирғиз-тожик чегарасининг барча участкаларида ўқни биринчи бўлиб қирғиз томони чиқарган» демоқда. Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида президент Садир Жапаровга жавоб қайтариб, «тажовуз Қирғизистон томонидан бўлган»ини айтган.