Қирғизистон Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилмоқчи. Бу ташаббус Адлия вазирлиги томонидан кўтарилган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасининг ягона порталида эълон қилинди.
*Халқаро жиноий суднинг Рим статути Халқаро жиноий судни ташкил этувчи халқаро шартномадир. У 1998 йилда Римда бўлиб ўтган дипломатик конференцияда қабул қилинган. Рим статути 2002 йилда кучга кирди. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, ушбу халқаро шартномани Қирғизистон Республикаси 1998-йил 8-декабрда имзолаган, бироқ у ратификация қилинмаган.
Рим статутини маълумотнома –асосномага кўра, давлат ва қирғизистонликларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш учун қабул қилиш таклиф этилмоқда.
*Халқаро жиноий суд — жиноий адлиянинг халқаро доимий органи. Унинг ваколатига геноцид, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар, шу жумладан босқинчилик жиноятлари учун айбдорларни жавобгарликка тортиш киради. Қонун лойиҳасини тушунтиришда Рим статутининг ратификация қилиниши Қирғизистон хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишига шароит яратиб, республика ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга йўл очиши айтилади.
«Шунингдек, ушбу ҳужжатнинг ратификация қилиниши Қирғизистоннинг халқаро ҳамжамиятнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ғоясининг тарафдори сифатидаги ташқи сиёсий баёноти бўлади, бу ўз навбатида мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширади», — дейилади ҳужжатда. .
Жиноят процессида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Article 9 уюшмасидан Халқаро жиноий суд халқаро жиноятларнинг олдини олишга ҳисса қўшишини айтди. Халқаро суд бошқа давлатлар раҳбарлари томонидан эҳтимолий тажовуздан тўхтатувчи восита ҳисобланади
«Муҳим қоида: халқаро суд фақат Рим статути ратификация қилинганидан кейин содир этилган жиноятларни кўриб чиқиши мумкин. Аммо ўтган воқеалар асосида жиноий иш очиш имконияти мавжуд», — дейилади ташкилот хабарида.
Ҳуқуқшунос Нурбек Токтакунов Қирғизистоннинг Рим статутини «ўтган вақт» билан ратификация қилиб, статут кучини қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарога қадар кенгайтириш имконияти борлигини қўшимча қилди.
Икки давлат ўртасидаги қуролли тўқнашув
14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Можарода Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 сентябрь куни берган маълумотларига кўра, камида 62 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.
Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.
Қирғизистон расмийлари воқеани босқинчилик ҳаракати ва тожик томони уюштирган ҳарбий ҳужум деб атади. Тожикистон томони ҳам воқеани агрессия деб атаб, можарони авж олишида Қирғизистонни айблади.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км бўлиб, шундан атиги 600 километри келишилган.
Садир Жапаров 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзга чиққан Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йиллар ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчи бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари борлигини» айтди.