БМТ бош котибининг ўринбосари ва Қирғизистон билан Тожикистоннинг ТИВ етакчилари учрашди

284

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ва Тожикистоннинг ТИВ етакчиси Сирожиддин Мухриддин 23-сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котибининг сиёсий ва тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича ўринбосари Розмари Дикарлонинг иштирокида учрашди.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, учрашувда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият муҳокама қилиниб, икки томон муаммони тинчлик йўли билан ҳал қилишга тайёрлигини билдиришди.

«Томонлар 2022-йилнинг 19-сентябрида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара ҳудудларидаги қуролли жанжални тартибга солиш бўйича қўл қўйилган протоколнинг доирасидаги келишувларни амалга оширишнинг аҳамиятини таъкидлашди», — деб айтилади қирғиз ТИВи тарқатган маълумотда.

Аввалроқ президент Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 14-17-сентябрида қайд этилган. Чегарасидаги қуролли жанжалда 62 қирғизистонлик ҳалок бўлганини хабар қилган.

Маълумотга кўра, қуролли учрашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий муассасаларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Отишув бўлган ҳудудлардан 140 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.

Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаган уй-жой, инфраструктура объектлари вайрон қилинган.

Қирғиз ҳукумати воқеани агрессия ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деб атаган.

Тожикистон томон ҳам қоеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, тўқнашув вақтида 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километрдан ошиғи келишилган.