Футбол: Россиянинг термаси дўстлик ўйинини 2:1 ҳисобида енгди

231

24-сентябрь куни бўлиб ўтган Қирғизистон – Россия ўртоқлик учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида қирғизистонлик Алимардон Шукуров рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейин эса иккинчи гол россиялик футболчи томонидан киритилди ва ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлимда Россия терма жамоаси яна бир гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, ҳисоб 1:2 Россия фойдасига ҳал бўлди.

Бу куни Қирғизистон ва Россия терма жамоалари ўртасида тарихдаги илк учрашув бўлиб ўтди.

Россия терма жамоаси ФИФА рейтингида 35-ўринни эгаллаган бўлса, Қирғизистон терма жамоаси 95-ўринни эгаллаб турибди.

Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли ҳужумидан сўнг, Россияга қарши бир қатор санкциялар солинган, шу жумладан спорт соҳасида ҳам санкциялар бор. Масалан, икки асосий футбол ташкилоти ФИФА ва УЕФА Россиянинг барча жамоаларини, хоҳ миллий жамоалар, хоҳ клублар бўлсин, кейинги огоҳлантиришгача ушбу ташкилот номи билан турнирларга қатнашишдан четлатлатган.

Бундан ташқари, Европанинг бир қанча жамоалари ҳам Россия термаси билан ўйнашдан бош тортган.

Муаллиф: Медина Купсулдаева