Қирғиз-тожик чегарасида ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг сони 62 нафарга етди

248

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда 62 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда 24-сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Боткен вилояти бўйича координатори Арзибек Борубеков билдирди.

Борубековнинг айтишича, қуролли тўқнашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий идораларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулаторик ёрдам кўрсатилган.

«Жабланган 198 фуқаронинг 13 нафари ёш болалар. Жабрланганларнинг 171 нафари эркаклар, 19 нафари эса аёллар. Бизга мурожаат қилган 100дан ортиқ беморни Ўш ва Бишкек шаҳарларидаги касалхоналарга ўтказдик. Бундан ташқари,  эвакуацияланганларга тиббий ёрдам ҳам кўрсатилмоқда», — деди у.

Шунингдек, у жабрланган фуқароларга 20дан ортиқ психологлар ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 14-17-сентябрида қайд этилган. Чегарасидаги қуролли жанжалда 62 қирғизистонлик ҳалок бўлганини хабар қилган.

Маълумотга кўра, қуролли учрашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий муассасаларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Отишув бўлган ҳудудлардан 140 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.

Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаган уй-жой, инфраструктура объектлари вайрон қилинган.

Қирғиз ҳукумати воқеани агрессия ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деб атаган.

Тожикистон томон ҳам воеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, тўқнашув вақтида 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километрдан ошиғи келишилган.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.