Ўш: Олайда 13 ёшдаги ўсмир қиз йўқолди, яқинлари уни топишга ёрдам сўрайди

229

Ўш вилоятидаги Олай туманининг Нуриза исмли 13 ёшдаги яшовчиси қидирилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га унинг яқинлари билдирди.

Маълумотга кўра, Нуриза 17-сентябрь кечки соат 18:00лар атрофида уйидан чиқиб кетган. Уни Олайдан Ўшга олиб борган таксичи қиз шаҳардаги «Глобус» гипермаркетида тушиб қолганини айтган.

Мазкур гипермаркетнинг видео кузатув камерасига қиз тунги соат 12:30ларда  у ердан чиқиб кетгани тушган.

Ўсмир ўша куни қора футболка, кўк рангдаги шим ва оқ рангдаги пойабзал кийган. Яқинлари уни таниганлар бўлса 0505 133 644, 0990 123 190, 0554 157 000 рақамларига ёки милицияга мурожаат қилишни сўрайди.