Бекешев: Вазирлар маҳкамаси Боткен вилоятини қайта тиклашга 210 млн сом ажратади

Вазирлар маҳкамаси Боткен вилоятини қайта тиклашга 210 млн сом ажратади. Бу ҳақда Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев хабар қилди.

Унга кўра, вилоятни қайта тиклашга маблағ ажратиш масаласи бюджет, иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитанинг 19-сентябрдаги йиғилишида кўриб чиқилган.

210 млн сомдан ташқари вазирлар маҳкамаси, Бекешевнинг сўзларига кўра, Боткен вилоятидаги  маданий иншоотларни таъмирлашга 57 млн сом қаралган. Халқ вакили аввал вилоят кутубхонаси ва клублар маҳаллий бюджетдан молиялаштирилганини қўшимча қилди.

Халқ вакили давлат бюджетдан Шимол рақамлаштириш тизимини таъминлаш учун яна 31,6 млн ва Туголбай Сидикбековнинг 110-йиллик юбилейига 19,5 млн сом ажратилишини қўшимча қилди. Юбилейга ажратиладиган маблағ ёзувчи хотирасига ҳайкал ўрнатиш ва 500 нусхада 15-томлик асарини нашрдан чиқаришга сарфланади.

«Маданиятни қўллаб-қувватлаш керак деб ҳисоблайман, лекин ҳозир ушбу харажатлар ноўрин бўлмоқда. Бир неча ойга жилдириб турсак ҳам бўларди», — деди депутат.

Қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув 14-сентябрда бошланиб, 16-сентябрда кескинлашди.

18-сентябрь кечга яқин Қирғизистон Чегара хизмати чегарада вазият барқарорлашиши мумкинлигини хабар қилган. 19-сентябрь куни эрталаб маҳкама вазият кескинлигича қолаётгани маълум қилинган, лекин отишмалар ҳақида айтилмаган.

20-сентябрь куни эрталаб Чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги вазият нисбатан барқарор эканини хабар қилди.

Боткендаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 59 киши ҳалок бўлиб, 180дан ортиқ одам жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, тўқнашув вақтида 41 Тожикистон фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиғи жароҳатланган.

Қирғизистоннинг Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкуловга кўра, Қирғизистон томон қуролли тўқнашувда тахминан 1,5 млрд сомлик моддий зарар кўрган.

ФВВ маълумотига кўра, қуролли тўқнашув оқибатида Боткен туманида 282 турар-жой, 9 автомобил, 9 ижтимоий объект, 300га яқин хўжалик қурилиши, маиший хизмат кўрсатиш ва стратегик объект жабрланиб ва ёқиб юборилган.

Қирғизистон ҳукумати чегарадаги воқеани Тожикистон томоннинг тажовузи ва қуролли ҳужуми деб баҳолади.

Қирғизистон ҳукумати воқеани тажовуз ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деди. Тожикистон томон ҳам воқеани тажовуз деб, можарони авж олдиришда Қирғизистонни айбламоқда.