Икки давлат МХДҚ раҳбарлари чегарадаги можарони чуқур ўрганишга келишиб олдилар

239

Қирғизистон МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев билан Тожикистон МХДҚ раҳбари  Саймўмин Ятимов 19-сентябрда 14-сентябрдан буён давлат чегарасидаги қуролли можарони атрофлича текширишга келишиб олди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, Ташиев ва Ятимов жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш, қўшин ва ҳарбий техникани доимий манзилларига олиб чиқиш, чегара постлари ва қўмондонлик пунктларини биргаликда текширишга келишиб олган.

Бундан ташқари, икки давлатнинг МХДҚ  раҳбарлари тинчлик протоколи имзолангандан сўнг қўшма баёнот билан чиқишди. Иккаласи ҳам тез орада Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида тинчлик ўрнатилиб, вазият тикланишига ишонч билдирди.

«Бугун муҳтарам Саймўмин Сатторович билан биргаликда  комиссиямиз ўзаро англашув баённомасини имзоладик, бу  юртимизга тинчлик ўрнатишига қатъий ишонаман. Мен тинчлик энг яхшиси эканлигига ишонаман. Ҳар доим тинчлик бўлади ва биз уни сақлашга ҳаракат қиламиз», - деди Ташиев.

Ятимовнинг айтишича, улар тил топишиб, бир-бирини тушуниб, бир фикрга келишган.

«Давлат сарҳадларимизда чинакам осойишталик қарор топади, барча соҳаларда ўз ишимизни тўғри йўлга қўйишимизга ишонаман: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда», — деди у.

Ташиев билан Ятимов тинчлик битимини 19 сентябрь куни кечки пайт имзолаган. Ятимов билан учрашгач, Ташиев «тинчлик учун яна бир қадам ташланганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарони текшириш бўйича яқинда тузилган комиссия ўз ишини 20-сентябрь куни давом эттиради. Шунингдек Ташиев Тожикистон тожик томонидан асирга олинган тўрт қирғизистонлик чегарачини қайтариб берганини айтди.

Чегара хизматининг 20-сентябрь куни соат 08:30 да берган маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегараси Ўш вилоятининг Чон-Олай тумани билан Боткен вилоятидаги ҳудудида вазият нисбатан барқарор деб баҳоланмоқда. Тун тинч ўтди.

Қуролли можаро

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 14-сентябрда бошланган қуролли тўқнашув 16-сентябрда авж олган. Қирғизистон Чегара хизмати 18-сентябрь оқшомида чегарадаги вазият барқарорлашиши ҳақида хабар берди. 19-сентябрь куни эрталаб  вазият кескинлигича қолаётганини маълум қилган, бироқ маҳкама  отишма ҳақида хабар бермаган.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда камида 59 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган, 180 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувда 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Қирғизистон расмийлари воқеани тажовуз ва тожик томони уюштирган ҳарбий ҳужум деб атади. Тожикистон томони ҳам воқеани агрессия деб атаб,  можарони авж олганида Қирғизистонни айбламоқда.