Вазир Бекболотов: Зўрлашда гумонланганлар Миллий гвардиянинг офицерлари

251

Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов 13-сентябрда парламентнинг профил қўмитасининг йиғинида Миллий гвардиянинг икки ходими гумонланаётган зўрлаш бўйича ишга изоҳ берди.

Унинг айтишича, қизни зўрлашда гумонланган офицерлар — бири майор, бири капитан.

«Ўша ерда, ўтирган жойидан бир қиз ўтиб кетаётиб, ёки шунга туртки берган, ё яна бошқа, хуллас алоқа бўлибди [...] Кейин эртасига, энди бундай, у ерда зўрлаш, у-бу дегани йўқ, иккисига ҳам учрашдим. Эртасига эса, эрта билан ҳарбий қисмга терговчи, туман ИИБдан келиб, ўша иккисини зўрлагансизлар деб [айб қўйишибди]…», — деди у.

12-сентябрда Бош прокуратура Миллий гвардиянинг икки ходими қизни зўрлашда гумонланиб қўлга олинганини билдирган.

Назорат органининг маълумотига кўра, 2022-йилнинг 5-сентябрида жабрланувчи қиз милицияга ариза билан мурожаат қилган. У 5-сентябрга ўтар кечаси соат тахминан 4:30 да Сидиқ/Тоголок-Молдо кўчаларининг кесилишида икки бола куч қўлланиб, машинанинг орқа ўриндиғида зўрлаганини айтиб берган.

Мазкур факт бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.