Қирғиз-Тожик чегараси: Сўзлашувлар олиб борилиб, отишма тўхтади

257

МХДҚнинг Чегара хизмати 14 сентябрь соат 12:40да вазият кескин эканини билдирди. Икки томонлама сўзлашув олиб борилмоқда. Отишма эса тўхтагани айтилди. Икки томон тенг низода бир-бирини айблади.

Можаро бўйича Қирғизистоннинг Чегара хизматининг версияси:

Қирғизистоннинг Чегара хизматидан 14 сентябрда «ҳарбийлар туманнинг Булоқбоши ҳудудида хизмат қилаётганда у ердан тожик томоннинг чегара посбонларини аниқлаганини» билдиришди.

«Улар эса ўз вақтида томонларнинг ўртасида аввал эришилган келишувларни бузиш билан давлат чегарани аниқланмаган участкасида жанговар позицияларни эгаллаган. Қирғизистон томоннинг ҳудуддан чиқиб кетиши бўйича қонуний талабларига эътибор қаратмай, тожик чегарачилари ўқ отган», — дейилади маълумотда.

МХДҚдан уларга жавоб қатори қирғиз томон ҳам ўқ отганини таъкидлашди. Кейин чегара посбонлари ўртасида отишма бошланиб, тожик томон миномётларни қўллаганини айтишди.

Чегара хизматидан билдиришганидай, соат 09:30га қарата отишма вақти-вақти билан давом этиб турган. Дастлабки олинган маълумотлар бўйича, қирғиз томондан жабрланган йўқ.

Боткен чегара отрядининг бошлиғи можаро чиққан жойга кетгани айтилди. Шунингдек икки томоннинг Чегара хизмати бошқармасининг бошлиқлари телефон орқали суҳбатлашгани таъкидланган.

Боткен вилоят маъмуриятидан вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев Сўғд вилоятининг бошлиғи Раджаббой Ахмадзода билан телефон орқали суҳбатлашганини билдиришди.

Соат 11:30да эса тожик томон отишмани давом этаётгани айтилган.

Тожикистоннинг Чегара хизмати версияси:

Тожик томон эса низога қирғиз томонни айбламоқда. Ушбу давлатнинг чегара хизмати версиясини «Азия Плюс» нашри ёзди.

Унда «14 сентябрь тонги соат 07:15да қирғиз аскарлари «Кех» тожик заставасига миномётдан ўқ отгани» айтилади.

«Улар ҳеч қандай сабабсиз тожик ҳарбийларига ўқ отган. Бундан ташқари Қирғизистон томондан қўшимча техникалар жалб қилинди», — дейилади маълумотда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги аниқланмаган участкалар туфайли чегара можаролари тез-тез содир бўлиб туради. Охирги низо жорий йилнинг апрель ойида бўлиб, унда олти нафар қирғизистонлик жароҳат олган.