МХДҚ «Азия Микс» КВН жамоасининг аъзоси Марат Жуманалиевни қўлга олганини билдирди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.
«Клооп»нинг маълумот манбаси ҳам қўлга олинган шахс Жуманилиев эканини тасдиқлади.
Давлат қўмитасининг маълумотига кўра, Мурат Жуманалиев билан бирга яна бир киши қўлга олинган, улар «Товламачилик» моддаси бўйича гумонланмоқда. Терговнинг версиясига кўра, қўлга олинганлар молиявий фойда кўриш мақсадида Россиянинг фуқароси, «Спекулянт» компаниясининг бош директорининг ишончига кириб, унинг ҳуқуқ тартибот органлари билан бўлган муаммосини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб йирик миқдордаги пулга эга бўлиб олишган.
«Ваъдаларини бажармай, олинган пул маблағини ўзлаштириб олиш мақсадида “Спекулянт”нинг бош директорининг яқинларини республиканинг олий раҳбарияти билан шахсий алоқада эканини, шунингдек МХДҚ етакчисининг ўғли билан шахсий танишлиги борлигини айтиб қўрқитишган», — деб билдиришди муассасадан.
Қўлга олинганлар айбини тан олган кўрсатма беришгани айтилмоқда. Иш бўйича тергов давом этмоқда.
Марат 2016-йили Россияда КВНнинг Олий лигасида ғолиб бўлиб, Марказий Осиёдаги илк чемпионлар жамоасига айланган «Азия Микс» КВН жамоасининг аъзоси қатори маълум.