ЙХҲНДИ: Тез ёрдам ва ўт ўчирувчи машиналарга жарималар техник хато сабаб ёзилиб қолмоқда

290

Хавфсиз шаҳарнинг камералари тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларига белги берувчи чироқларини ёқиб бораётганига қарамай жарималар ёзмоқда. Бу ҳақда Фейсбукдаги «Врач на скорой» саҳифасида айтилади.

«Ҳайдовчи салонда оғир бемор бўлганида йўл ҳаракати қоидаларини бузади. Шунда бекордан жарима тўлаб қолмоқда», деб айтилади саҳифада.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясидан «Клооп»нинг журналистига мониторинг маркази жарима тўлаш бўйича электрон қарорларни автоматик равишда тўлдиришини, баъзида техник хатолар юзага келиши мумкинлигини тушунтиришди.

«Агар тез ёрдам машинаси маёқ ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган бўлса, электрон жарима қоғози ёзилмайди. Маёқ ёқилмаган бўлса, жарима ёзилади. Агар у машина белги берувчи чироғини ёқиб олиб бораётганда жарима пули ёзилган бўлса, ҳайдовчи мониторинг марказига мурожаат қилишлари мумкин», — деб билдиришди ЙҲХДИдан.

Муассасадан мониторинг марказида видеоматериалларни таҳлил қилувчи комиссиянинг махсус таркиби ишлаётганини, улар агар хатоларни топишча ёзиб берилган жарималар бекор қилинишини қўшимча қилишди.