Собиқ бош вазир Мухаммедқалий Абилгазиев ўзига қўзғалган жиноят иши тўхтатилганини билдирди. Бу ҳақда у журналистларга 8-сентябрда, Дача Су иши бўйича комиссиянинг йиғинидан кейин билдирди.
Абилгазиев иш 2021-йилнинг август ойида, жиноят таркиби йўқлиги сабабли тўхтатилганини айтди.
26-августда Дача СУ қишлоғидаги авиаҳалокатнинг сабабларини текшириш бўйича жамоатчилик комиссиясининг бошчиси Алмамбет Шикмаматов кейинги йиғинга Мухаммедқалий Абилғазиев чақирилишини билдирган. У собиқ бош вазирнинг жабрланувчилар учун тўпланган пулнинг бюджетга келиб тушиши бўйича маълумотни тинглашларини таъкидлаган.
Аммо Абилгазиев бу маълумотни инкор қилган. У «бу маблағнинг бир тийини ҳам бюджетга ўтказилмаган, ҳалокатдан кейин аэропортнинг чиқимларига ҳамда ФҲВнинг эҳтиёжларига бюджетдан пул ажратилган» деб билдирган.
Абилгазиевга қўзғалган жиноят иши
Абилғазиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан 26-январда қўлга олиниб, икки кундан кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди икки ойга қамоқда қолдириш ҳукмини чиқарган.
Собиқ ҳукумат раҳбарига «Қумтўр» иши бўйича ноқонуний бойиш ва коррупция моддалари билан айб қўйилган. 17-майда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг етакчиси Қамчибек Ташиев «Қумтор Голд Компани» ишхонасига геология разведкаси ва олтин қазиш ишларини олиб боришга қўшимча ер бўлиб берган Абилгазиев ҳукуматининг коррупция фактлари текширилаётганини билдирган.
МХДҚ Абилгазиев давлат лавозимида турганда, ўзининг активларини ноқонуний кўпайтириб, уларни қонунийлаштириш учун қимматбаҳо мулк сотиб олган деб билдирган. Бундан ташқари, махсус хизмат собиқ бош вазир кўп қаватли уйларни қуриш тармоғига маблағ киргизиб, жиноий жавобгарликка тортилмаслик мақсадида бу активларни бошқа одамларга ёздириб қўйгани айтилган.
2021-йилнинг августида Абилгазиев тергов муддати тугагунча — мамлакатга 50 млн сом тўкиб уй қамоғига чиққан.
Олий суд Бош прокуратура соби бош вазирнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш илтимоси билан мурожаат қилганини билдирган. Буни назорат органи Абилгазиевнинг соғлиғи ёмонлашиб кетгани ва чиқимни тўлаб бергани билан асослаган эди.
Абилгазиев 2018-йилнинг апрель ойида бош вазир бўлиб тайинланган. 2020-йилнинг ойида эса у «радиочастоталар можароси» бўйича хизматдан кетишга мажбур бўлган.