Қирғизистоннинг барча масжидларида одоб-ахлоқ ва одам ўлдиришнинг оқибатлари ҳақида маъруза қилинади —ҚМДБ

317

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси (ҚМДБ) мамлакатнинг барча масжидларида зўравонликка қарши ваъз қилинишини билдирди. Муфтият бундай билдирувни Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши ортидан тарқатди.

ҚМДБдан масжидларда болаларнинг тарбияси, иймон ва одоб-ахлоқ, зинонинг шариатдаги ўрни, одам умрига қасд қилишнинг оқибати ҳамда ўсмирларга нисбатан зўрлик-зўравонликнинг олдини олиш бўйича айтилишини таъкидлашди.

Шунингдек муфтиятдан ўлдирилган 14 ёшдаги қизнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришди.

14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши

Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.

Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.

Жиноят иши президент Садир Жапаровнинг ва бош прокурор Қурманкул Зулушевнинг шахсий назоратида.