Бош прокуратура: 14 ёшли қизни ўлдиришда гумонланганлар умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин

345

Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги 14 ёшдаги қизни ўлдиришда гумонланганлар Ўшнинг ТИЗО-5га киргизилди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги Бош прокуратуранинг матбуот хизматига таяниб ёзди.

Бош назорат органи Қадамжой туман судининг қарори билан уч шубҳали ҳам икки ойга қамоққа олинганини билдирди.

«Жиноят иши бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг назоратида. Айбланувчилар умрбод озодликдан ажратилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтайин», — деб қўшимча қилди Бош прокуратуранинг матбуот котиби Сирожиддин Камолидинов.

14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши

Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.

Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.

Жиноят иши президент Садир Жапаровнинг ва бош прокурор Қурманкул Зулушевнинг шахсий назоратида.