Президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг регламенти тўғрисидаги қонун лойиҳасига қўл қўймади. Бу ҳақда «Клооп»га парламент депутати Исхак Масалиев билдирди.
Депутат яқинда президентга қарши фикрини кўриб чиқиш учун келишув комиссияси тузилишини айтиб ўтди.
«Қонун лойиҳаси шошилинч қабул қилингани учун ортга жўнатилди. Айрим пунктларда президент билан келишса бўларди, айримларига қарши фикримизни билдирамиз», — деди Масалиев.
Депутат Жогорку Кенешдаги камчиликка босим қилишга йўл берилмаслиги керак деб ҳисоблайди. Мисол қатори депутат казинолар ҳақидаги қонун лойиҳасига овоз беришни эслатди.
«Биз июнь ойининг охирида гувоҳ бўлганимиздек камчиликка қарши босим қилиш ҳолатларига йўл берилмаслиги керак. Бизнинг барча фаолиятимиз бугунги ишлаётган қонунга кўра бўлиши керак. Бу қонунда эса ҳамон мухолифат камчилик, фракция кўпчили ва камчилик ҳуқуқларги деган тушунча бор», — деб таъкидлади Масалиев.
Депутатнинг айтишича, бу билан президент администрациясининг ходимлари Жогорку Кенешнинг ролини туширишга ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотади.
«Улар сизлар Олий суднинг маълумотини эшита олмайсинар, бу аралашув бўлиб қолади дейишмоқда. Аммо биз ўтган йилнинг натижаси билан мамлакатдаги суд адолатининг вазияти бўйича Олий суднинг маълумотини тинглашни истаймиз демоқдамиз. Бунингсиз ҳам маълумотни тинглар билан қарор қабул қилмаймиз — таклифгина берилади. Бироқ президент ва унинг администрацияси бу аралашув бўлиб қолади дейишмоқда», — деди Масалиев.
Аввалроқ парламент Жогорку Кенешнинг регламенти тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилган. Унда депутатлар овоз беришда «холис» деган пунктни киргизишга қарши чиқишган. Бу агар депутат рўйхатдан ўтиб ва овоз беришдан бош тортса, унинг овози ҳисобга олинмаслигини англатади.
Регламентнинг муҳокамага олинишига депутатларнинг июндаги казино тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз бериши сабаб бўлди. Ўшанда депутатлар қонун лойиҳасининг иккинчи ва учинчи ўқишда қўллаб беришган. Аммо йиғин тортишувлар билан ўтиб — айрим депутатлар овоз беришмаган ва қонун бўйича овоз беришни тўхтатишга уринишган.
Парламент регламентига кўра, рўйхатдан ўтган барча депутатлар қонун лойиҳасига овоз бериши керак эди. Аммо парламентнинг юристи депутатнинг овоз беришдан бош тортиш ҳолати регламентда ёзилмаган деб тушунтирган. Унинг айтишича, бундай вазиятда устунлик Конституцияга тегишли бўлади ва қонун лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинади деб айтилади.