Жапаров Ташиев қандай хизматлари учун олий даражадаги «Қирғиз республикасининг қаҳрамони» ордени билан тақдирланганини айтди.

180

Президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни қандай хизматлари учун «Қирғизистон Республикасининг Баатири» (ҚР Қаҳрамони) ордени билан тақдирлаганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Жапаровнинг айтишича, «мустақиллик йилларида мамлакатда кўплаб воқеалар содир бўлиб, уларнинг айримлари қирғизистонликларнинг яхлитлигига таҳдид солган». Унинг сўзларига кўра, «Қирғизистон душманлари қардош халқлар орасига адоват уруғини сепмоқчи бўлган ва муқаррар йўқотишлар юз берган пайтларда мард инсонлар саф бошида бўлиб, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, жанжални тўхтатиб, икки томонни яраштирган».

«Айрим ўзини “қаҳрамон” деб билганлар у ерга бориш тугул, қораларини ҳам кўрсатишмаган. Жанжални тўхтатиб, икки халқни яраштиришнинг саф бошида Қамчибек Ташиев турганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Буни ўз кўзим билан кўрган, ўша тадбирларда қатнашган инсон сифатида айтишим мумкин. Биз унинг миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, чегараларни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартибот тизимини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак», — деди президент.

Президентнинг сўзларига кўра, «халқ ҳам Ташиевнинг аввалги давлат лавозимларида эришган хизматлари муносиб баҳоланиши кераклигини тан олади».

Ташиевнинг мукофотланиши

2-сентабр куни президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг обрўли фуқароларига давлат мукофотларини топширди.

Шуннгдек у Қамчибек Ташиевни «Қирғиз Республикасининг Баатири» олий даражаси билан тақдирлаган. Президент маъмуриятининг маълум қилишича, бу мақом Ташиевга «Қирғизистон давлати ва халқи олдидаги махсус хизматлари учун» берилган.

Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарига «Ақ шумкар» махсус кўкрак нишони ҳам топширилган.

Президент Ташиев билан биргаликда давлат арбоблари Апас Жумагулов ва Медетхан Шеримқуловни ҳам худди шундай юксак унвон билан тақдирлаган. Ўлимидан сўнг «Қирғиз республикасининг Баатири» даражаси кинорежиссёр Болотбек Шамшиев ҳамда совет давлат арбоби Арстанбек Дуйшеевга ҳам берилди.