Президент Садир Жапаров Миллий банк етакчисининг ўринбосари Нурбек Женишни эгаллаган хизматидан бўшатди. Бу ҳақда «Клооп»га бош банкнинг матбуот хизматидан билдиришиб, давлат раҳбари фармонга 30-августда қўл қўйганини қўшимча қилишди.
Аммо у ердан Жениш нима сабабдан бўшатилганини айтишгани йўқ — у 2014-йилнинг августидан бери Миллий банк етакчисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Женишнинг ўрнига раҳбар ўринбосари бўлиб Кайип Куленбеков тайинланди. Бунга қадар у Депозитларни ҳимоя қилиш бўйича агентликнинг ижрочи директорининг ўринбосари бўлиб меҳнат қилган.