Сокулукда балоғатга етмаган қизни зўрлашга уринган 47 ёшдаги шахс қўлга олинди

295

Сокулукда вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлган 47 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБга асосланиб «Сводка Акипрес» ёзди.

Милиция берган маълумотларга кўра, воқеа 31-августга ўтар кечаси содир бўлган. Милициядан гумонланувчи 2005-йилда туғилган қизни куч қўлланиб зўрламоқчи бўлганини, бироқ яқин атрофда кетаётган тўрт нафар бола ёрдам сўраган овозни эшитиб, югуриб келиб ўсмирнинг ёнидаги эркакни қўлга олишганини айтишди. Улар қўлга олинган шахсни Сокулук туман ИИБга олиб боришган.

Чуй вилоят ИИБдан факт бўйича «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалганини билдириб, гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилганини хабар қилишди.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2022-йилнинг бошидан буён мамлакатимизда болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Қайд этилган 400 та фактдан 55 таси жинсий зўравонликдир.