Бишкек шаҳар суди блогер Жекшеналиевни 14-октябрга қадар қамоқда қолдирди

193

Фаол Ирис Жекшеналиев ҳибсда қолдирилди. Бундай қарорни Бишкек шаҳар суди 2-сентабр куни биринчи инстанция қарори устидан ҳимоячининг шикоятини кўриб чиқиб, қабул қилди.

16-август куни пойтахтнинг Биринчи май туман суди қарори билан блогер икки ой муддатга Бишкекдаги СИЗО-1га жойлаштирилди.

Суд йиғинида Жекшеналиев бу ишда жиноят таркиби йўқлигини айтиб, судьядан озод қилишни илтимос қилди,

«Менинг ишимда жиноятнинг таркиби йўқ. Мен ўқишга борайинчи. Мен видеонинг эски эканини билмаганман. Чунки улар менга жўнатган видеонинг иловаси янги бўлиб, бир неча соат аввал чиққан эди. Видео монтаж қилинмаган эди. Онам ёлғиз яшайди, қиш ҳам келмоқда. У барини ўзи кўтара олмайди. Мен ҳеч кимга тўсқинлик қилмай, тинч ўқийман», — деб Жекшеналиевнинг сўзини «Апрель» нашри ёзди.

Фаолнинг ҳибсга олиниши

Ирис Жекшеналиев 14-августда МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилган.

ИИВдан билдирилишича, сўнгги пайтларда ҳудудда Жетим-Тоо конини ишлатишнинг атрофида турли келишмовчиликлар юзага келиб, «маълум бир шахслар конни ишлатишга қарши чиқишга ундаб, ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни фаол тарқатмоқда».

«“Полит Узник”нинг саҳифасига чиққан айрим маълумотлар хавотир уйғотади, чунки айрим фаоллар билан махсус одамлар қарама-қаршиликни яратган, аниқланмаган маълумотларни тарқатиб, ҳудудларда вазиятни кескинлаштириб, жамоатчилик фикрини бузишдан манфаатлари бор экани сезилмоқда», — деб билдирди ИИВдан.

Бошқарманинг маълумотига кўра, Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликлар, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фаол 14-августда ИИВнинг Тергов хизматига сўроққа олиб келинган. Жекшеналиев қўлга олингандан кейин унга сиёсий характерда жиноят иши қўзғалганини ёзган.

Ўша куни президент Садир Жапаров Фейсбукдаги саҳифаси орқали Норин вилоятидаги Жетим-Тоо конини ишлатиш ҳақидаги маълумот бўйича мурожаат қилган.

Жапаров «Жетим-Тоо қоравулига айланганларни» элнинг бошини айлантиришни тўхтатишга чақирган. У ҳозирда конни ишлатмоқчи бўлган ҳеч ким йўқлигини таъкидлаган. Аммо президент геология ишларини олиб бориб, заҳирани аниқлаб қўйишгагина буйруқ берилганини қўшимча қилган.