Бишкекда болалар учун тез ёрдам касалхонасининг янги биносининг қурилиши бошланди

290

Президент Садир Жапаров 1-сентябрда Бишкекда болаларнинг тез ёрдам касалхонасининг янги биносининг қурилишига старт берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Маълум қилинишича, янги бинода 212 ётоқ ва 8 амалиёт бўлими бўлади: шошилинч жарроҳлик, нейрохирургия, неонатал хирургия, хирургия инфекцияси, кўкрак хирургияси ва бошқалар. Шунингдек бинода радиология, реанимация, проктология, токсикология, янги туғилган чақалоқларнинг реанимацияси, урология, травматология бўлимлари, морфология кабинети, лаборатория блоги жойлашади.

Тўрт қаватли жарроҳлик биносининг қурилиши Саудия тараққиёт фондининг (Саудия Арабистони Қироллиги) енгиллатилган кредитидан молиялаштирилади. Касалхона 2025-йилгача қурилиб битиши керак.

Садир Жапаров болалар учун янги тез ёрдам касалхонаси лойиҳасининг ёнида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент ўз нутқида «давлат сиёсати фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун барча шароитларни тузишга йўналтирилганини» таъкидлади.