«Соцсервис»нинг собиқ етакчиси рақамлаштириш учун бўлинган пулни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

256

МХДҚнинг ходимлари тарафидан «Соцсервис» давлат ишхонасининг собиқ етакчиси А.А.Т. қўлга олинди. У рақамлаштиришга аталган маблағларни ўғирлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда 1-сентябрда махсус хизматнинг ахборот марказидан хабар қилишди.

Маълумотда МХДҚ «Рақамли Қирғизистон 2019-2023» лойиҳаларини амалга оширишда давлат ишхоналари тарафидан бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштириш фактларини аниқлангани билдирилган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, 2020-йили Рақамли тараққиёт вазирлигининг тизимига кирган «Соцсервис» ишхонасига ахборот тизимларини ишлаб чиқиб, уни Маданият, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда Таълим вазирлигига ишга ошириш учун 101 миллион 900 минг сом бўлингани аниқланди.

«“Соцсервис” давлат ишхонаси директорининг ва вазирликларнинг масъул ходимларининг жиноий фаолиятлари натижасида республика бюджетига 38 миллион 740 минг сом зарар етказилган, шу билан бирга “Рақамлаштириш" бўйича дастлабки режа доирасида белгиланган тадбирлар бугунги кунгача амалга оширилмаган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан «Соцсервис»нинг собиқ директори вақтинча сақлаш жойига киргизилганини қўшимча қилишди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Таъкидлаб ўтсак, «Соцсервис»нинг етакчиси қўлга олинганини МХДҚ шу йилнинг февралида хабар қилган эди. Унда махсус хизмат «Соцсервис» давлат ишхонасининг собиқ директори Аман Абдилдаевни «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» моддаси билан қўлга олган.

Материал эълон қилинаётган вақтда «Клооп»нинг мухбирлари МХДҚнинг матбуот котибидан «Соцсервис»нинг собиқ етакчисининг қўлга олиниши бўйича вазиятни аниқлаштира олгани йўқ.