Блогер Юлия Барабинага қўзғалган жиноят иши тўхтатилди. Маълумотни блогер ўзи Фейсбук орқали тасдиқлади.
Барабина Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБнинг терговчиси жиноят таркиби йўқлиги сабаб ишни тўхтатганини айтди. Блогернинг айтишича, тинтув вақтида олинган буюмларнинг бари қайтарилди: техника, пул, телефон ва рақамли ахборот тўпловчи воситалар.
«Мен учун хавотир олиб, қўллаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Мен билан нон, сувини бўлишиб, менга қўшилиб хавотирланганларга рахмат. Бир четда қараб турмаган медиа жамоатчилиги ўта муҳим ва катта роль ўйнади. Бир оздан кейин ҳаётимни ўзгартирган воқеага мурожаат қиламан, ҳозир эса тинчланиб, нафасимни ростлаб олишим керак. Ҳаёт давом этади», – деб ёзди Барабина.
Блогер Қирғизистонга қайтиб келганини, аммо «Правдоруб.kg» гуруҳининг саҳифасига икки йилдан бери модераторлик қила олмай қолганини қўшимча қилди.
Юлия Барабинанинг қўлга олиниши
Юлия Барабина Фейсбукдаги «Правдоруб.kg» деб аталган гуруҳга модераторлик қилар эди. У «Правдоруб.кг» ўзининг муаллифлик лойиҳаси эканини, икки йил аввал Қирғизистоннинг сиёсат, иқтисод ва ижтимоий ҳаётига бағишланган таҳлилий манба қатори тузилганини айтиб берган.
2021-йилнинг февралида МХДҚнинг ходимлари блогер Юлия Барабина ва навбатдан ташқари президентлик сайловида Абдил Сегизбаевнинг сайлов штабида ишлаган Мээрим Асанова билан Нурзада Токтогулованинг уйларини тинтувга олган.
Тинтувдан кейин Барабинани, Токтогуловани ва Асанованинг турмуш ўртоғини МХДҚга сўроққа олиб кетишган. Асанованинг турмуш ўртоғи ҳам Сегизбаевнинг сайлов штабида ишлаган. ОАВларнинг маълумотига кўра, Барабина 8 соатдан ортиқ сўроқда бўлган.
Биринчи май туман судининг қарорида МХДҚ Барабина, Асанова ва унинг турмуш ўртоғи фейсбукдаги Правдоруб.кг гуруҳига «миллатлараро ва ҳудудлар аро низо қўзувчи провакицион материалларни эълон қилишган ва фуқароларни зўравонлик ҳаракатларига ундаган» деб кўрсатишган.
Юристлар суднинг қарорининг ўзида қонун бузиш бор деб таъкидлашган. Штаб ходимларига нисбатан қўзғалган жиноят ишлари эса ўйлаб топилган деб баҳо беришган.
2021-йилнинг февралида Барабина Қирғизистондан чиқиб кетганини айтиб, бундай қадамга боришга «мажбури бўлишганини» айтган.