Қирғизистонга Pfizer вакцинасининг эритувчи қўшилмаси олиб келинди

268

Коронавирус инфекциясига қарши Pfizer вакцинасининг эритувчилари Қирғизистонга олиб келинди. Бу ҳақда Республика эмлов марказининг бошчиси Гулбара Ишенаписова билдирди.

Унинг айтишича, бугун эмлов марказида мутахассислар вакцинани бўлиштириш режасини тузишмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, Pfizer препарати билан вакциналаш 30-августда бошланади. Минтақаарга жўнатиш ишлари эса 31-августдан бошлаб юргиза бошлайди.

8-августда Қирғизистонга COVAX механизми асосида 100 620 доза коронавирусга қарши вакцина олиб келингани маълум бўлган. Аммо махсус эритувчилар йўқ бўлгани сабаб истаганларга вакциналаш олиб борилмаган.

11-августда Ишенаписова таъминлаш бўлими вакциналарнинг эритувчиларисиз жўнатилишини техник сабаблар билан тушунтирган.

Охирги ҳафтада мамлакатда  СOVID-19нинг 179 янги ҳолати қайд этилди.

Маълумотга кўра, 26 киши касалхонага ётқизилиб, 153 бемор уй шароитида даволанмоқда. Хавфлиликни ўлчашнинг кўрсаткичларига кўра, охирги ҳафта ичида барча вилоятлар яшил зонада экани айтилди.

Муаллиф: Бакай Алмаз