«Масала қайта кўтарилмоқда». Ўзганда Камриробод сув омбори бўйича йиғин ўтди

323

Ўш вилоятининг Ўзган туманида 27-август куни Кампиробод сув омбори бўйича йиғин ўтди. Бу ҳақда маҳаллий фаоллар билдиришди.

Маълумотга кўра, унга юзлаган одам қатнашган. Шунингдек, Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров ҳам келган.

Фаоллардан бирининг айтишича, йиғинда уч масала қўйилди.

«Биринчиси — Кампиробод бўйича юқорида нима гап бўлаётгани ҳақида талаб қўйилган, унинг жавобини билиш. Иккинчиси — 920 киши қўл қўйиб, масала бўйича Жогорку Кенешга хат ёзган, унинг жавобини ўшани билиш. Учинчиси — Чолпонотада президентларнинг йиғинида “икки томон қўл қўйди” деган гап тарқаган эди, шунинг натижасини билайлик деб халқ қизиқмоқда. Масала халқ орасида қайта кўтарилмоқда», — деди у.

Июнь ойининг охирида депутат Адахан Мадумаров хавотирланган юзлаган турғун унга сув омборининг тақдири ҳақида расмий маълумот беришни илтимос қилиб ёзма турда мурожаат қилганини айтган. У тегишли одамлар бу масала бўйича парламентга келиб жавоб бериши кераклигини эслатган.

« “Кампииробод атрофида турли ишлар бормоқда. Қўшни давлат ўз фаолиятини олиб бормоқда, биз хавотирдамиз. Бу қандай ҳал қилинган, бугунги кунга қадар жавоб йўқ, айрим жойларда бир неча қозиқ қоқилганга ўхшайди” деган ташвишларни [айтиб] юзлаган одамлар қўл қўйиб юборган», — деган у.

Кампиробод можароси, халқнинг норозилиги

Архив. Ер беришга қарши бўлиб, сув омборининг ёнига тўпланган турғунлар. Сурат: Kloop

Ўтган йилнинг март ойида МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев бошқарган ҳукумат делегацияси Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун сўзлашувларни олиб борган.

Қайтиб келгандан кейин Ташиев Ўзган туманида маҳаллий аҳоли билан учрашган. Ўшанда у Ўзбекистон Кампиробод сув омборининг атрофидан 100 гектар ерни сўраганини айтиб, амоо Қирғизистон 50 гектарини беришга розилигини билдирган.

Бундан ташқари, Кампиробод сув омборининг плотинаси Ўзбекистонга алмаштирилишини таъкидлаган. У бу қарорни «тўғри» деб айтиб, сувнинг кўлами тушгандан кейин маҳаллий турар жойларни «сув қопламай қолади» деган.

Аммо Қорасувнинг Интимоқ қишлоғининг турғунлари ер стратегик аҳамиятга эга эканини айтишиб, уни беришга қарши бўлишган, Кампирободнинг ёнига бўз уй тикиб, Қамчибек Ташиевнинг келишини талаб қилишган.

19-апрелда Ташиев турғунлар билан учрашиб, «энг манфаатли келишув тузмоқда» деб айтган. Шунингдек протокол қабул қилинса «чегарада низо бўлмайди» деб ишонтирган.

Махсус хизматнинг етакчиси норозилик акциясини уюштирганларни «провакатор» деб атаб, хатто уларнинг исмларини ҳам билишини айтиб қўрқитган.

МХДҚнинг етакчиси учрашувда турғунларнинг норозилиги сабаб Ўзбекистонга бориб протоколни қайтадан кўриб чиқиб, 50 гектарни ўрнига 20 гектар ерни алмашишга ҳаракат қилишини ваъда қилган.

25-апрелда эса Қамчибек Ташиев Ўзган туманида Ўшнинг турғунлари билан учрашган. Учрашувга турли ҳудуддан юзлаган киши қатнашиб, сув омборининг плотинасини ва унинг атрофидаги ерни Ўзбекистонга бермасликни талаб қилишган.

Норозиликларнинг фонида Ташиев «Кампирободни бермаймиз» деб ишонтирган.