«Умут ва Ко» таъсисчиларидан бири қўлга олинди. Ундан зирҳли машина ва бошқа қуроллар топилди

342

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаб юрган «Умут ва Ко» МЧЖнинг 52 ёшли таъсисчиларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.

МХДҚдан у қурол-яроғни ноқонуний сақлаётган шахсларни қидириш чоғида қўлга олинганини билдиришди. Қўмитадан тадбиркорнинг уйи ва ишлаган ери рухсат бўйича тинтилганини таъкидлашди.

Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

«“Калашников” автомати билан "БРДМ 2" русумли зирҳли разведка ва патруль машинаси, шунингдек кўп сондаги ўқ отувчи қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар (Ф-1 гранатаси),  милтиқ ҳамда турли калибрдаги травматик қуроллар топилган», – деб билдирди махсус хизмат.

МХДҚдан қўлга олинган тадбиркор «кунлик ҳаётда доимо ҳарбий кийим (камуфляж) қўлланилишини ҳамда қандайдир бир тажовузкор кўринишларга яқинлигини, бу уни юқорида аталган қурол-яроғларни сотиб олишга ҳамда ноқонуний сақлашга ундаганини» таъкидлашди.

Мазкур факт «қурол, ўқ-дориларни ноқонуний айлантириш» моддаси билан қайд этилиб, экспертизалар тайинланди. Қўлга олинган тадбиркор тергов амалларини ўтказиш учун МХДҚга олиб келинди.

Қўлга олинган одамни тинтув вақтида пулёмети бор БРДМдан ташқари турли русумдаги тўрт қурол-яроғ, эҳтимолий уруш гранатаси, АКСУ автомати ҳамда 700дан ортиқ турли калибрдаги ўқ-дорилар, ўқ ўтказмас амунициялар топилган.

Қўлга олинган тадбиркордан олинган ўқ-дори ва қурол-яроғлар:

  • БРДМга ўрнатилган Калашников танк пулемёти (жанговар);
  • АКСУ автомати;
  • «Сайга» ўқ отувчи қуроли;
  • «Вепрь» русумидаги автомат;
  • «Сайга 12К» русумидаги қурол
  • «Hatsan» пневматик қурол;
  • 12 калибрли қурол
  • «Вепрь» русумидаги қурол
  • «Тигр» русумидаги винтовка,
  • «Fabarm» русумидаги қурол
  • Ф-1 гранатаси (жанговар бўлиши эҳтимол);
  • «Форд» русумидаги травматик тўпонча;
  • «Sony» планшети – 1 дона, «HP» ноутбуги;
  • 7,62 калибрли ўқ-дори – 196 дона;
  • 5,45 калибрли ўқ-дори – 423 дона;
  • (травматик қурол учун) 45 калибрли ўқ-дори – 59 дона;
  •   5,45 калибрли ўк-дори – 21 дона.;
  • 12 калибрли ўқ-дори – 120 дона;
  • 28 дона ўқ-дори;
  • 12 калибрли гильза солинган икки қоп;
  • 12 калибрли ўк-дори учун икки магазин;
  • 12 калибрли бўш гильза солинган пластик пакет;
  • 12 калибрли 91 ўк-дори;
  • 9 мм ўк дори – 150 дона;
  • ўқ-дорили цинк: 7,62х54 калибрдаги – 3 дона, 7,62х34 – 19 дона; 9 мм. – 12 дона, 1120 дона 9х19 – 7 коробка;
  • дробь – 3 боғлам;
  • икки темир пластина (зирҳли бўлиши эҳтимол);