Блогер Батмакан Жолболдуева уй қамоғига чиқди

321

Боткендаги блогер Батмакан Жолболдуева 18-августда уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га унинг адвокати Назгул Суюнбаева хабар берди.

Маълумотга кўра, бундай қарорни Боткен туман суди қабул қилган. Кейинги суд мажлиси 8- сентябрга белгиланди.

Жолболдуеванинг ишлари

Батмакан Жолболдуева 28-мартда АКИpress журналисти Арзигул Галимбетованинг ўлимига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Даставвал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича судгача иш бошлаган.

Кейинроқ унга нисбатан «Безорилик», «Ҳужжатларни қалбакилаштириш», «Шахсий ҳаёт дахлсизликни бузиш» моддалари бўйича ҳам жиноят ишлари қўзғалгани маълум бўлган. Унинг адвокати бу ишлар асоссиз эканини айтиб, буни блогернинг фаолияти билан боғлаган.

21-апрелда Ўш шаҳар суди Жолболдуеванинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқииб, уни 26-майгача қамоқда қолдирган.

Жолболдуеванинг ўзи унга қўйилган айбловларни тан олмаслигини айтган. Шунингдек журналист Арзигул Галимбетованинг ўлимида ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган.

Унинг адвокати эса терговда блогернинг журналист Арзигул Галимбетованинг ўлимига алоқаси «аниқланмаганини» айтгаан.

«АКИпресс» нашрининг Боткен вилоятидаги вакили Арзигул Галимбетова 26-мартга ўтар кечаси вафот этган. Яқинларининг айтишича, журналист тунда ўзини ёмон ҳис қилиб, касалхонага етказилган. Шундан кейин юраги тўхтаб қолган.