Нурзат Нуртаева ёшлар орасидаги спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль эгаси бўлди

294

Қирғизистонлик спортчи Нурзат Нуртаева  20 ёшгача бўлган спортчилар орасида спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида (U-20) кумуш медалга эга бўлди. Бу ҳақда United World Wrestling’нинг расмий сайтида хабар берилди.

Нурзат Нуртаева. Сурат: United World Wrestling

17-августда қирғиз спортчиси мусобақанинг 8/1 финалида бошлаб, 68 киллограмм вазнгача тоифада куч синашди.

Биринчи мусобақа билан чорак финалда Нуртаева молдовалик ва италиялик спортчиларни мағлуб этган.

Ярим финалда германиялик спортчи билан учрашиб, рақибини 6:3 ҳисобида енгиб чиққан.

Аммо финал мусобақасида спортчи япониялик рақибидан енгилиб, кумуш медални қўлга киритди. Шундай қилиб, Нуртаева 20 ёшгача бўлган спортчилар орасидаги спорт кураши бўйича дунё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган учинчи қирғизистонлик спортчи бўлди. Бунга қадар чемпионатда 2019-йили Мээрим Жуманазаров, 2021-йили Калмира Билимбек қизи кумуш мукофотни олиб келишган.

20 ёшгача бўлган спортчилар орасидаги спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатига (U-20) қатнашаётган Қирғизистоннинг қизлар терма жамоаси:

  • Арууке Кадирбек қизи – 53 кг;
  • Сезим Жуманазарова – 57 кг;
  • Бермет Нурдин қизи – 62 кг;
  • Дилназ Сазанова – 65 кг;
  • Нурзат Нуртаева – 68 кг вазнгача.

Жуманазарова ва Кадирбек қизи биринчи ва чорак мусобақаларда енгилиб, мусобақадан чиқишган.

Бронза медали учун курашаётган Нурдин қизи билан Сазанованинг натижалари эса бугун маълум бўлади.

20 ёшгача бўлган спортчилар орасидаги спорт кураши бўйича жаҳон чемпионати (U-20) Болгариянинг София шаҳрида ўтмоқда. У 15-августда бошланган, 21-авгутсда тугайди. Мусобақага 15 давлатдан келган 600дан ортиқ спортчи қатнашмоқди.

Муаллиф: Кайрат Бердишалиев.