Лебединовка: Милиция балоғатга етмаган қизни зўрлашда гумонланиб яна бир киши қўлга олинди

323

Милиция ходимлари Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида балоғатга етмаган қизни зўрлашда гумонланган яна бир кишини қўлга олди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБнинг матбуот хизматидан хабар қилинди.

Сурат: МХДҚнинг матбуот маркази

Вилоят милициясидан жиноятга гумонланиб 26 ёшдаги йигит қўлга олинганини, у Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилганини билдиришди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 17 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланиб 20 ёшдаги йигит қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

«Воқеанинг барча тафсилотлари текширилиб, айбдорларни қонун доирасида тўлиқ жавобга тортиш учун чора кўрилади», — деб таъкидлашган ўшанда милициядан.

17 ёшли қизни зўрлангани 8-августда маълум бўлган. Ўшанда жабрланувчининг онаси қизи 7- августга ўтар кечаси зўрланганини айтиб берган. Унинг айтишича, улар тахминан «Алтин Казина» кафесида ишлайдиган одамлар бўлган.

Чуй вилоят ИИБдан ишнинг вазиятлари бўйича барча одамлар аниқланиб, улар  сўроқ қилинган, сўнгра экспертиза тайинланганини билдиришган. Натижада «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулованинг фикрича, бу иш бўйича «зўрловчилар, рестораннинг ва отелнинг администраторлари билан уларнинг эгалари» жавобгарликка тортилиши керак.

«Икки бола қизни “Алтин Казина” рестораниниг ёнидаги отелда туни билан зўрлаб, улар ўша рестораннинг ходимлари экан. Отель 17 ёшли қизни ёшини сўрамай туриб икки киши билан осонгина киргизиб қўйгани отель шу каби кўринишларга кўриб қолган, у одамлар эса у ерга аввал ҳам бориб юрган деган фикрни пайдо қилади», — деб ёзган ҳуқуқ ҳимоячиси.