МХДҚ: «Тазалиқ» ишхонасида ишламаган одамларга ойлик тўлаш бўйича коррупция схемаси топилди

319

 

Миллий хавфсизлик давлат хизмати «Тазалиқ» муниципалитет ишхонасига «муассасада ишламайдиган» ходимларга иш ҳақи «тўлагани» юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда 18- августда «Клооп»га МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида Бишкек мэриясига нисбатан «Тазалиқ» ишхонасининг масъул ходимлари амалда ишламаган ёки ишдан бўшатилгани ва шунингдек мамлакатдан ташқаридаги фуқароларга иш ҳақи ёзиб юргани аниқланган.

Қўмитадан чиқарилиб кетган маблағларнинг бари схема ташкилотчилари томонидан шахсий эҳтиёжларга бўлинганини билдиришди.

«Таъкидлаб ўтсак, жиноят иши бўйича асосий айбланувчилардан бири, “Тазалик” ишхонасининг ходими Ч.М. ўтган норозилик акцияларининг ташаббусчиларидан бири бўлиб саналади, унинг натижасида “Тазалиқ” МИнинг йўлга қўйилган ишида муаммолар бўлган», – деб айтилади маълумотда.

Жиноятда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Тазалиқ» ходимларининг митинги

11-августда Бишкекда «Тазалиқ» муниципал ишхонасининг ходимлари норозилик акциясига чиқишган. Улар Бишкек шаҳар мэриясининг Биринчи май туманидаги чиқинди чиқаришни ҳусусий ишхонага бериш қарорига қарши эканини билдиришган.

Акцияга чиққанлар билан шаҳарнинг вице-мэри Олег Попиков учрашиб, Биринчи май тумани шаҳарнинг марказидаги катта туман бўлгани сабаб техникалари бор ишхонага берилганини тушунтиришга ҳаракат қилган.

Муаллиф: Бакай Алмаз