Президент Алимкадир Бейшеналиевни хизматидан бўшатди

345

Президент Садир Жапаров Алимкадир Бейшеналиевни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан бўшатди. Бу ҳақда 19-августда президентнинг администрациясидан билдиришди.

16-августда ИИВ Алимкадир Бейшеналиевга қўзғалган жиноят ишини тўхтатган. Ўшанда Бейшеналиевнинг адвокати жиноят иши «Алимкадир Бейшеналиевнинг харакатларида жиноят таркиби йўқ бўлгани учун» қисқартирилганини билдирган.

Шунингдек Бейшеналиев соғлиқни сақлаш вазири хизматини қайтадан тиклашга тўлиқ ҳуқуқли деб айтган.

Кейинчалик эса Бейшеналиев ўзи 24.kg нашрига интервью бериб, президент Садир Жапаров қарор қабул қилса, хизматига қайтиб, «реформаларни давом эттиришга» тайёр эканини билдирган.

Бейшеналиевнинг қўлга олиниши

Алимкадир Бейшеналиев 2-июнда «коррупцияга» гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура амалдорга нисбатан етти жиноят иши қўзғаган.

Назорат органининг маълумотига кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккиси «Пора олиш», тўрттаси «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Билиб туриб манфаатсиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.

Бейшеналиев коррупцияга ва COVID-19га қарши курашиш учун вакцина сотиб олишда давлат бюджетига 1,5 млрд сом зарар етказишда гумонланган.

Кейин Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг иши бўйича комиссия тузганини билдирган. Давлат раҳбари комиссияни вазирга жиноят иши холис қўзғалганми-йўқми «ўзи учун билиб олиш» мақсатида тузганини қўшимча қилган.

Шу билан бирга Алимкадир Бейшеналиевни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан вақтинча четлатилиб, Жаркинбек Касимбековни вазирнинг вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинланган.

Қўлга олингандан кейин Бейшеналиев МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган. Аммо 16-июнда суд амалдорни уй қамоғига чиқарган.

Муаллиф: Медина Купсулдаева