Бишкекнинг Биринчи май туман суди Алимкадир Бейшеналиев ишдан бўшатган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг уч ходимини хизматига қайтарди. Маълумотни «Клооп»нинг мухбирига суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Суд Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимларини хизматга қайта тиклаш қарорини 10 августда чиқарган. Суд ўз қарорига кўра, вазирликнинг юридик бўлим бошлиғи Азамат Жумакеевни, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматовани ва иш қоғозларини юритиш бўлими етакчиси Гулмира Ибраевани эгаллаган хизматларидан бўшатиш ҳақида вазирликнинг буйруғини ноқонуний деб топди.
Шунингдек суд хизматига қайтарилган ходимларнинг мажбуран бўш юриб қолган вақт оралиғи учун меҳнат ҳақларини ундириб олиш қарорини қабул қилди.
Акматов, Жумакеев ҳамда Ибраева Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 2022-йилнинг май ойининг охирида бўшатилган, бу улар ўша вақтда вазирликнинг бошида турган Алимкадир Бейшеналиевнинг реформалари билан фаолиятига қарши матбуот анжумани ўтказгандан кейин бўлган. Улар Бейшеналиевни хизматдан олишни илтимос қилиб, президентга ҳам мурожаат қилишган эди.
Улар хизматдан олингандан кейин амалдор ўзининг қабул қилган қарори идора ходимларининг унинг истеъфога кетказиш ҳаракати билан боғлиқ эмаслини таъкидлаган.
Бейшеналиев ўзи ҳозирда жорий йилнинг июнь ойида унга қарши қўзғалган жиноят ишлари бўйича вазирлик хизматдан вақтинча четлатилган.
Назорат органининг маълумотига кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккиси «Пора олиш», тўрттаси «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Билиб туриб фойдасиз келишув тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.
Бироқ 16-августда ИИВ COVID-19га қарши вакцина сотиб олишга алоқадор иш бўйича вазирга қарши ишни қисқартирган. Адвокат Кайсин Абакированинг айтишича, иш [Алимкадир Бейшеналиевнинг] ҳаракатида «жиноят таркиби йўқлиги учун» тўхтатилган.
Бейшеналиев ҳозирча вазирлик хизматидан вақтинча четлатилган, унинг вазифасини вақтинча Жаркинбек Касимбеков бажармоқда.