Талас: Йўл ҳаракати назорати ходими хотинини ўлдиришда гумонланиб, суд ярим йилдан бери қарор чиқармаяпти

334

Талас вилоятида Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бош бошқармасининг кичик инспектори турмуш ўртоғини ўлгунча калтакшда гумонланмоқда, воқеа 2021-йилнинг декабрида бўлган. Суд ҳозирча бу иш бўйича қарор чиқаргани йўқ. Маълумотни «Клопп»нинг журналистига Талас вилоят ИИБнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Аёл калтаниш оқибатида вафот этган ҳақида блогер Эртай Искаков Инстаграм саҳифасида гумонланувчи аёлини калтаклаётгани тасвирга олинган видеони эълон қилгандан кейин маълум бўлди.

«Ўшандан бери 8 ой ўтди, судлар қарор чиқармай чўзишаётган экан, эртага қўйиб юборса ёки жазосини қисқартириб қўйса ҳеч хайрон қолманглар», — деб ёзди блогер.

Иш бўйича қарор хануз чиқарилмаганини марҳумнинг яқинлари ҳам тасдиқлади.

«Саккиз ой ўтди. Биз барига, прокуратурагача бордик. Видеоси турибди, нимага уни  [гумонланувчини] қамашмаяпти? Барча далиллар турибди-ку?!» — деб норози бўлишди марҳумнинг яқинлари.

Талас вилоят суди бунга изоҳ бериб, иш нега чўзилиб кетганини тушунтирди. У ердан одам ўлдириш 2021-йилнинг 29-декабрида қайд этилганини, ишни кўришга эса 2022-йилнинг 18-майидагина Талас шаҳар судига ўтиб, унгача эса тергов органларида бўлганини айтиб беришди.

Суддан 27-майга дастлабки тинглов тайинланиб, унда гумонланувчининг адвокати айрим айблов далилларини олиб ташлаш илтимосини келтирганини билдиришди. Аммо суд илтимосни қаноатлантирмаган. Адвокат бу бўйича Талас вилоят судига шикоят қилган — у ердан 8-июнда биринчи инстанциянинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришган.

«14-июнда иш қайта Талас шаҳар судининг қаровига келиб тушган. 29-июнда иш кўриб чиқилаётган 35 гувоҳ келмай қўйгани сабаб суд йиғинида бир неча бор танаффус эълон қилинган. 16-августда айрим гувоҳларни судга мажбурлаб олиб келиш кераклиги айтилиб, ишни кўриб чиқиш йиғини 22-августга жилидирилган», — деб тушунтиришди матбуот хизматидан.