«Кыргызаэронавигация»дан уч йилда ноқонуний $1 млн ортиқча пул чиқарилган — Бош прокуратура

290

«Кыргызаэронавигация» давлат корхонасидан уч йилнинг оралиғида 1 миллион доллардан ортиқ маблағ ноқонуний равишда кечилган. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Бош прокуратуранинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Назорат органидан мазкур факт бўйича «Тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалганини билдиришди. Терговнинг версиясига кўра, маблағ тақчиллиги «Кыргызаэронавигация» тизимини қайтадан ташкил этиш ва 2022-йилнинг биринчи чораги учун ҳисобот тайёрлашда аниқланган.

«Ишхонанинг балансида 180 минг долар  айирбошлаш курсининг фарқидан келиб чиққан чиқим қатори аниқладик. Терговнинг версиясига кўра, мазкур пуллар банк ҳисобидан чиқарилган - касса чеки орқали нақд олишган, бироқ улар ишхона кассасига тушмаган », - деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Бош назорат органининг хабар беришича, шу йўл билан 2019-йили банк ҳисобидан 150 минг доллар, яна 190 минг доллар ишхонанинг кассаси орқали ечиб олинган.

«2021-йили 698 минг долларни курс фарқи қатори кечишган, 2022-йилнинг январида яна 180 минг доллар чиқаришган», — дейди назорат органи.