Суд фаол Ирис Жекшеналиевни ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олди

324

Фейсбукдаги «Полит Узник» саҳифасининг администратори ва активист Ирис Жекшеналиев Бишкекдаги ТИЗО-1га қамоққа олинди. Активистнинг эҳтиёт чорасини 16-августда Бишкекнинг Биринчи май туман суди аниқлади.

Суднинг ҳукмик кўра, активист икки ой қамоқда бўлади.

Суд йиғинидан кейин активистнинг адвокати Махабат Мамасалиева журналистларга суд жараёни ёпиқ ўтганини айтиб берди. Бундан ташқари, йиғинга Жекшеналиевнинг уч адвокатининг иккиси судда иштирок этмаган.

«[Йиғин] котиби процесс бошлангани ҳақида хабардор қилиши керак эди, аммо бундай бўлгани йўқ. Биз коридорда кутиб турдик, кейин процесс бошланиб қолди. Бизни суд йиғинига нимага чақиришмаганини тушунмадик», — деди Мамасалиева.

 Жекшеналиевнинг қўлга олиниши

Ирис Жекшеналиев 14-августда МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилган.

ИИВдан билдирилишича, сўнгги пайтларда ҳудудда Жетим-Тоо конини ишлатишнинг атрофида турли келишмовчиликлар юзага келиб, «маълум бир шахслар конни ишлатишга қарши чиқишга ундаб, ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни фаол тарқатмоқда».

«“Полит Узниктин” саҳифасига чиққан айрим маълумотлар хавотир уйғотади, чунки айрим фаоллар билан махсус одамлар қарама-қаршиликни яратган, аниқланмаган маълумотларни тарқатиб, ҳудудларда вазиятни кескинлаштириб, жамоатчилик фикрини бузишдан манфаатлари бор экани сезилмоқда», — деб билдирди ИИВдан.

Бошқарманинг маълумотига кўра, Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликлар, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фаол 14-августда ИИВнинг Тергов хизматига сўроққа олиб келинган. Жекшеналиев қўлга олингандан кейин унга сиёсий характерда жиноят иши қўзғалганини ёзган.

Ўша куни президент Садир Жапаров Фейсбукдаги саҳифаси орқали Норин вилоятидаги Жетим-Тоо конини ишлатиш ҳақидаги маълумот бўйича мурожаат қилган.

Жапаров «Жетим-Тоо қоравулига айланганларни» элнинг бошини айлантиришни тўхтатишга чақирган. У ҳозирда конни ишлатмоқчи бўлган ҳеч ким йўқлигини таъкидлаган. Аммо президент геология ишларини олиб бориб, заҳирани аниқлаб қўйишгагина буйруқ берилганини қўшимча қилган.

Бош саҳифадаги сурат: «Апрель» телеканали