Учитель чўққисидан россиялик альпинист қулаб вафот этди

322

Аламудун туманинг Ала-Арча дарасининг юқори қисмидаги Учител чўққисидан тушиб келаётган россиялик альпинист қулаб тушиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда 16-августда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, 14 августда Россиянинг икки фуқароси тоғдан тушиб келаётганда, улардан бири қулаб кетган. Шу куни воқеа жойига «Эдельвейс» қутқарув гуруҳининг 6 нафар ходими жалб қилинган. Альпинистнинг жасадини олиб тушишга 16-августдагина муваффақ бўлишган.

«Эдельвейс» қутқарув отряди. Сурат: ФВВ

Альпинистнинг жасади ИИВнинг ходимларига ўтказиб берилди.

Аввалроқ, Қирғизистондаги альпинизм федерациясининг вакили Руслан Нурлан Инстаграмдаги саҳифасида москвалик икки альпинист «Учител» чўққисини мустақил равишда забт этишга қарор қилганини маълум қилган. Унинг айтишича, улар тушиш пайтида йўлни қисқартиришга қарор қилиб, қияликка қараб йўл олишган.

Альпинист мазкур қияликнинг «бир оз пастроқ қисмида муз бўлгани учун хавфли эканини, унга чиқиб олгандан кейин тўхтаб қолиш деярлик мумкин эмас» деб таъкидлади.

«Биз фожеа бўлган ерга чиқиб борганда жабрланган одам тирик эди. У бир вақтдан кейин, тушиб келаётганда қоронғи кирганда кўз юмди. Биз томонга келган шифокор жонлантиришга уриниб, вафот этганини айтди», — деди у.

Материалнинг муаллифи Кайрат Бердишалиев.