Ўшда дўстини ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Милициянинг маълумотига кўра, гумонланувчи 12 августда ўз таниши билан бильярд ўйнаш учун учрашган. Ўйин давомида иккиси спиртли ичимлик истеъмол қилиб, у ердан чиқиб гумонланувчининг уйига боришган.
Кечқурун уларнинг ўртасида низо келиб чиқиб, муштлашиб кетишган. Жанжал пайтида гумонланувчи ўз дўстини пичоқлаган.
Матбуот хизматидан жавбрланувчилар оғир аҳволда касалхонага етказилгани, аммо жароҳатнинг оғирлиги сабаб вафот этганини билдиришди. Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.