«Манас» аэропортида Ислом бирдамлик ўйинларининг ғолиблари кутиб олинди

254

Эркин кураш бўйича «Ислом бирдамлик ўйинлари»да олтин медалларни қўлга киритган уч нафар спортчи – Айсулуу Тинибекова, Айпери Медет қизи ва Мээрим Жуманазаровани «Манас» халқаро аэропортида кутиб олишди. Бу ҳақда 15-августда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотда спортчилар ва уларнинг бош мураббийи Нурбек Изабековни ғалаба билан Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг етакчиси табриклагани хабар қилинади.

Ислом бирдамлик ўйинларининг расмий очилиши 9-августда Конья шаҳрида бўлган. Ўйинларда Қирғизистон терма жамоаси 19 медалга эга бўлган.Уларнинг 6 таси олтин, 6 таси кумуш ва 7 таси бронза.

Очилишда Қирғизистон байроғини миллий терма жамоа сардори курашчи Атабек Азизбеков ва спортчи Айнуска Калил қизи кўтариб чиққан.

Чемпионатнинг ўзи 10 август куни бошланган ва 18 августга қадар давом этади. Унда 56 давлатдан тўрт мингга яқин спортчи иштирок этмоқда. Ўйинларда спортнинг 20 тури бўйича 483 та медаллар жамланмаси ўйналади. Мусобақада 25 нафар қирғизистонлик спортчи иштирок этмоқда.

Материал устида Қайрат Бердишалиев ишлади.