Ислом бирдамлик ўйинлари: Тинибекова ва Акматалиев олтин медални қўлга киритишди

179

Қирғизистонлик курашчилар Айсулуу Тинибекова ва Эрназар Акматалиев Туркияда ўтказилаётган V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Тинибекова 62 килограмм вазн тоифасида гвинеялик спортчи Фатумата Камара Яриени 11:0 ҳисобида мағлуб этиб, Ислом бирдамлик ўйинларининг икки карра чемпиони бўлди. У ушбу турнирда илк олтин медалини 2017 йилда қўлга киритган.

Ғалабадан сўнг Тинибекова мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, ушбу турнир 10-18 сентябрь кунлари Белградда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик эканлигини таъкидлади.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Акматалиев финал жангида эронлик курашчи Ҳусайни Абузарипашаколаинини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрназар Акматалиев Ислом бирдамлик ўйинларининг эркин кураш бўйича 70 килограмм вазн тоифасида чемпион бўлди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Тинибекова ва Акматалиев қўлга киритган олтин медаллар ушбу турнирда Қирғизистон терма жамоаси ҳисобига биринчи бўлиб тушди. Бунгача Алмаз Сманбеков кумуш ва Нуртилек Қарипбоев бронза медалини қўлга киритган эди.

V Ислом бирдамлик ўйинлари 10 август куни бошланган ва 18 августга қадар давом этади. Мусобақада 56 давлатдан тўрт мингга яқин спортчи иштирок этмоқда. Турнирда спортнинг 20 тури бўйича 483 та медаллар жамланмаси ўйнайди. Мусобақада 25 нафар қирғизистонлик спортчи иштирок этмоқда.