«Қирғиз почтаси» Хабиб Нурмагомедовнинг отасига бағишлаб почта маркасини чиқарди

240

«Қирғиз почтаси»нинг матбуот хизмати 10 августда енгил вазндаги UFC бўйича россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовга бағишланган почта маркасини чиқариш тадбири ўтганини билдирди.

«Қирғиз почтаси»нинг раиси Марат Черикчиев тадбирда спортчига спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, унинг отаси «кўплаб унвонларга эга бўлган спортчиларни тарбиялаганини ва почта маркасини чиқариш унинг хотирасини абадийлаштиради» деб қўшимча қилди.

Почта маркаси 6000 нусхада чиқарилган, бир марка 65 сом туради. Уни Бишкекдан Орозбекова, 1А манзили бўйича бориб сотиб олса бўлади.

Хабиб Нурмагомедов ҳозирда Қирғизистонда юрибди, у Eagle Fighting Championship (EFC 49) жангчилар мусобақаси учун келган.

Абдулманап Нурмагомедов

Абдулманап Нурмагомедов - совет ва россиялик спортчи, мураббий, СССРнинг эркин кураш бўйича спорт устаси. У Россиянинг хизмат кўрсатган мураббий ва Доғистон республикасининг жанговар самбо бўйича  терма жамоасининг катта мураббийи бўлган. Нурмагомедов Украинанинг  дзюдо ва самбо бўйича ҳам чемпиони бўлган.

Хабибнинг 57 ёшдаги отаси 2020 йили коронавирус сабаб узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.

Материални Қайрат Бердишалиев тайёрлади.