Екатеринбург: Ўғлини сотишга ҳаракат қилган қирғизистонлик аёл қўлга олинди

286

Одам савдоси ва қулликка қарши курашиш билан шуғулланган Россиянинг «Альтернатива» кўнгиллилар ташкилоти 10-августда Екатеринбург шаҳрида ўз ўғлини сотишга ҳаракат қилган қирғизистонлик Наргиза номли аёл қўлга олинганини ёзиб чиқди.

Эртаси куни ТИВнинг матбуот хизмати, мазкур шаҳарда Қирғизистоннинг  Бош консуллигига асосланиб, ҳибсга олинган келин Қирғизистон фуқароси эканлигини билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, ҳозирда қирғизистонлик келинга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бола Екатеринбургдаги ижтимоий муассасага ўтказилди.

«Бош консуллик воқеа тафсилотларини ўрганмоқда, шунингдек, гумон қилинаётган Қирғизистон фуқаросига адвокат ҳамда таржимон тайинлаш орқали консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади», — деб таъкидлашди ТИВдан.

Муассасадан 11-августда қўлга олинган келиннинг эҳтиёт чорасини аниқлаш бўйича суд мажлиси ёпиқ ўтганини қўшимча қилишди.

Маҳаллий (Екатеринбург шаҳрининг) ОАВнинг маълумотига кўра, келин қамоққа олинди. У 8- октябргача ТИЗОда бўлади.

«Ҳақиқий фожеали воқеа»

10-августда «Альтернатива»нинг Инстаграмдаги саҳифасига ўғлини сотишга ҳаракат қилган аёл қўлга олингани ҳақида пост чиқарган. Уларнинг маълумотига кўра, келин ўғлини сотаман деган эълонни ижтимоий тармоқлар саҳифасига ёзган. Келинга хоҳловчилар ёза бошлашган.

«Маълум бўлишича, Наргиза исмли аёл, ўзининг айтишича, биринчи турмуш ўртоғидан туққан 7 ёшли ўғлидан ташқари, иккинчи турмушидан яна икки фарзанди бор экан. Наргиза иккинчи эри катта ўғлига қарши бўлганини, иккиси уни сотиб, қарзларини тўлашга қарор қилишганини айтди. Келин 300 минг рубль деб нархини ўзини қўйган. У билан учрашишга борадиган кўнгиллига бола кутаётганини, қарши эмаслиги айтиб ишонтирган. Биз охиригача бу воқеа уйдирма, кимнингдир аҳмоқона ҳазили ёки фирибгарларнинг пулни қўлга киритишга уриниши деб умид қилдик. Бироқ, бизнинг гуруҳимиз Екатеринбургда уюшган жиноятчиликка қарши кураш департаменти ходимлари билан биргаликда келишув учун жўнаб кетишганида, улар боланинг сотилганига бевосита гувоҳ бўлишди. Наргиза 300 минг рубль олиб, болани номаълум шахсга берган. Аёл кетмоқчи бўлган вақтда, милиция ходимлари келишди», — деб айтилади кўнгиллилардан саҳифасидаги билдирувда.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Движение «Альтернатива» (@alternative.help)

«Альтернатива» ташкилотидан «бу воқеага аёлнинг ўзинигина эмас, шундай қадамга сабаб бўлган эрини ҳам жазолаш кераклигини» таъкидлашди. Маҳаллий ОАВнинг маълумотига кўра, ижтимоий ҳимоя органлари шу вақтда аёлнинг турмуш ўртоғи қараётган икки боласи бўйича ҳам хат йўллашган.

Охирги расмий маълумотга кўра, 1 млн 118 минг қирғизистонлик чет ўлкада меҳнат миграциясида юрибди. Уларнинг бир миллионга яқини Россияда.

Асосий бетдаги иллюстрация «Азаттык»дан.