2010 йил июнь воқеаси бўйича: Муваққат ҳукуматнинг беш аъзосига айблов эълон қилинди

382

2010 йил июнь воқеаси бўйича иш судга ўтди. Бу ҳақда «Клооп»га адвокат Сергей Слесарёв маълум қилди.

Адвокатга кўра, ишни Биринчи Май туман суди кўриб чиқади. Дастлабки эшиттириш 15 августга белгиланди.

Слесарёв Муваққат ҳукуматнинг беш нафар аъзосига мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблов қўйилганини таъкидлади. Улар: Алмазбек Атамбаев, Исмаил Исаков, Бактибек Алимбеков, Кенешбек Дуйшобаев ва Бектур Асанов.

«Бу ишда ҳеч қандай далил ёки бундай айбловларни қўйишга имкон берадиган ҳолатлар йўқ. Шунча  вақт ўтганидан сўнг айблов қўйишга уриниш бунинг маълум бир вақтда, танлаб ва ҳеч қандай асоссиз амалга оширилаётганини кўрсатади», — деди адвокат.

Адвокат Замир Жошев эса прокурорлар айблов хулосасини тақдим этишдан аввал ишни муддати ўтганлиги сабабли тугатиш тўғрисида ариза ёзишни таклиф қилганини билдирди.

«Аммо Атамбаев рад этди, жумладан, қуйидаги сабабларга кўра: даъво муддати 2020 йилда тугаган, аммо шунга қарамай ишни қўзғашган. Шундан сўнг улар ишни тўхтатиш учун ариза ёзинглар деб Атамбаевнинг ўзига таклиф қилишади. Даъво муддати эскиргани реабилитация омили ҳисобланмайди, аниқроғи, шахс на оқланмаган, на айбдор эмас дегандай», — деди Жошев.

Июнь воқеаси бўйича ишлар

2010-йилнинг 10-июнидан 14-июнига қадар Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида можаро келиб чиқди – ўша кунларда Ўш ва Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинди.  Минглаб бинолар ёқиб юборилди, ҳарбийлар билан милициянинг қурол-яроғ ва махсус техникаси босиб олинган.

2021-йилнинг 16-апрелида 2010-йил июнь ойида мамлакат жанубида юз берган миллатлараро можаро бўйича тергов қайта бошлангани хабар қилинган эди. Президент Садир Жапаровнинг фармойиши билан бошланди. Унда МХДҚ тергов Муваққат ҳукумат амалдорларига нисбатан  олиб борилишини,  улар Қодиржон Ботировнинг мамлакатни тарк этишига ёрдам берган факти бор-йўқлиги текширилишини айтган. Қодиржон Ботиров - Жалолободлик тадбиркор, маҳаллий ўзбек диаспораси етакчиси.

МХДҚ маълумотларига кўра, Ботировнинг мамлакатни тарк этиши миллатлараро можарога сабаб бўлган. Унинг мамлакатни тарк этиши қандай  тўқнашувларга сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

2022-йил июнь ойида Бош прокуратура 2010-йил июнь воқеалари бўйича иш доирасида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга айблов эълон қилган. Адвокат Сергей Слесарёвга кўра, Атамбаев ўз мансабини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда.

Слесарёв Бош прокуратуранинг Алмазбек Атамбаев ва Муваққат ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги туфайли сепаратист Қодиржон Ботиров ва унинг тарафдорларининг жиноий ва ёвуз ғояларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлари натижасида Ўш, Жалолобод вилоятлари ва Ўш шаҳарларида қирғиз ва ўзбек  миллатидаги фуқаролар ўртасида юз берган тўқнашувларда жами 434 нафар  киши ҳалок бўлди. 1000дан ортиқ киши тан жароҳати олиб умумий 3819 та объект вайрон бўлгани, моддий зарар миқдори 4,21 миллиард сомни ташкил қилган қарорини эълон қилган.

20 май куни июнь воқеаси бўйича айблов Муваққат ҳукуматнинг яна уч нафар аъзосига қўйилгани маълум бўлган — МХДҚнинг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшобаев, собиқ мудофаа вазири Исмаил Исаков ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асановга.  Учаласи ҳам мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда.