Эрнис Толтоев Ўш вилоят раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди

297
Эрнис Толтоев

35 ёшли Эрнис Толтоев Ўш вилоят бошлиғи Зиядин Жамалдиновнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятидан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, тегишли буйруқни вазирлар маҳкамасининг раиси  Акилбек Жапаров имзолаган. Толтоев 10-августда жамоага таништирилди.

Эрнис Толтоев 35 ёшда. Ўз Ўзган туманидаги Қизил-Сенир қишлоғида туғилган.

2009-йилдан ошлаб бир қатор давлат лавозимларида ишлаган.

2012-йилдан 2016-йилгача собиқ  президент Сооронбай Жээнбеков вилоятни бошқарганда унинг ёрдамчиси бўлган.

Бу орада 2013-2016-йиллари Ўзганнинг Қизил Октябрь қишлоқ ҳукуматини бошқаришга эришган. Шу билан бирга Ўш шаҳар кенгашига депутат бўлган.

Толтоев Сооронбай Жээнбеков бош вазир, кейин президент бўлганида ҳам унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

2020-йилнинг декабрида собиқ президентнинг жамоат жамғармасига еткачилик қилгани маълум бўлган.